Евроиттифоқнинг Киев учун ажратган 90 миллиард евро миқдоридаги кредити ёлғон ва сохтакорликдир, чунки бу «совға» учун Европа Иттифоқи фуқаролари ва уларнинг фарзандлари ҳақ тўлашига тўғри келади, деб баёнот берди евродепутат Тьерри Мариани.
Унинг сўзларига кўра, ушбу «туҳфа»ни қарз деб аташмоқда, бироқ Украинага бериладиган бу маблағнинг 16 миллиард евроси франциялик солиқ тўловчилар ҳисобидан қопланади.
«Сиз қарзни қайтариш шартларини кўрдингизми? Бунинг учун Россия ҳарбий репарация тўлаши керак экан. Демак, бу энг яхши ҳолатда томоша, энг ёмонида эса сайловчиларга нисбатан ҳурматсизликдир. Буни қарз деб аташ керак эмас... Мен буни нима деб аташни ҳам билмайман: ёлғонми, қўрқоқликми ёки фирибгарлик?» — дея депутатнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.