NASA маълумотларига кўра, ўлчами учта футбол майдонига тенг бўлган улкан астероид уч йилдан сўнг сайёрамиз ёнидан ўтиб кетади.
Осмон жисми Ерга кўплаб сунъий йўлдошлардан ҳам яқинроқ масофага келиши сабабли, уни ҳатто оддий кўз билан ҳам кўриш имконияти туғилади.
Мутахассислар ушбу астероидни потенциал хавфли объектлар рўйхатига киритишган.
Ҳозирда коинот агентлиги унинг ҳаракат траекториясини ва сайёрамиз билан тўқнашиш эҳтимолини синчиклаб ўрганмоқда.