Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг НУЖ ваъдаси дунё матбуотда шов-шувга сабаб бўлди

Трампнинг НУЖ ваъдаси дунё матбуотда шов-шувга сабаб бўлди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон яқин вақтда номаълум учувчи объектлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишини айтгач, бу баёнот халқаро оммавий ахборот воситаларида катта муҳокамага сабаб бўлди.

Америка нашрлари бу қарорни шаффофликка қаратилган қадам сифатида баҳоламоқда. Уларнинг ёзишича, Вашингтонда номаълум ҳаво ҳодисаларига қизиқиш ортиб бормоқда ва Конгресс ҳам кўпроқ маълумот талаб қилмоқда.

Баъзи Европа нашрлари эса Трамп ва унинг атрофидаги сиёсий муҳитни танқид қилди. Айрим мақолаларда бу мавзудан сиёсий мақсадларда фойдаланилаётгани таъкидланган.

Ҳиндистон матбуоти эса олимлар ўлими ва бедарак йўқолишлари ҳақидаги турли тахминларга эътибор қаратди. Бироқ расмий идоралар ҳозирча бу ҳолатлар билан НУЖ ўртасида боғлиқлик топилмаганини билдирган.

Ҳозирча Пентагон қандай маълумотларни эълон қилиши аниқ эмас. Шу сабаб жамоатчилик ва ОАВ бу масала бўйича янги баёнотларни кутмоқда.

Киритилди: 21:16 19.04.2026. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!