Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон АҚШга таҳдид қилди: ҳарбийлар охирги нафасигача жангга тайёр

Эрон АҚШга таҳдид қилди: ҳарбийлар охирги нафасигача жангга тайёр

Эрон қуролли кучлари бош қўмондони Амир Хатамий мамлакат ҳарбийлари АҚШ ва Исроилга қарши “охирги нафасигача” жанг қилишга тайёрлигини билдирди.

Al Jazeera хабарига кўра, у Эрон армияси куни муносабати билан сўзлаган нутқида мамлакат қўшинлари душманга қарши сўнгги нафасигача қаршилик кўрсатишини айтган.

Хатамийнинг таъкидлашича, ҳарбийлар қуролини шай ҳолда ҳам жангга, ҳам қурбонликка тайёр туради.

Шунингдек, у Эрон ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун қуруқликда, ҳавода ва денгизда курашни давом эттиришини қўшимча қилди.

Киритилди: 20:59 19.04.2026. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!