Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Евро комиссия: "ЕИ инвесторлар учун жозибадорлигини йўқотмоқда"

Евро комиссия: "ЕИ инвесторлар учун жозибадорлигини йўқотмоқда"

Европа иқтисодиёти ҳаддан ташқари бюрократия ва юқори энергия нархлари туфайли рақобатбардошлиги ва сармоядорлар учун жозибадорлигини йўқотмоқда. Бу ҳақда DPA агентлиги Еврокомиссия ҳисоботига таяниб хабар берди. ЕК маълумотларига кўра, 2008 ва 2021 йиллар оралиғида, кейинчалик баҳоси 1 миллиард доллардан ошган Европа стартапларининг деярли учдан бир қисми ўз офисларини ЕИ ташқарисига (асосан АҚШга) кўчирди. Бундан ташқари, дунёдаги 50 та энг йирик технология компаниясидан фақат 4 таси Европага тегишли ва Европада меҳнат унумдорлиги АҚШникидан пастлигича қолмоқда. Ҳужжатда, шунингдек, энергиянинг юқори нархи (АҚШникидан 2-3 баравар юқори), малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ва мураккаб бюрократик тизим Европа иқтисодиёти ривожланишига тўсқинлик қилаётган асосий омиллар эканлиги қайд этилган. Германиядаги Христиан-ижтимоий иттифоқнинг иқтисодий эксперти Маркус Фербер Европа Комиссияси рақобатбардошлик масаласига устувор аҳамият бериш зарурлигини таъкидлаб, Европада фаровонликнинг пасайиши мумкин бўлган таҳдиддан огоҳлантирди. Аввалроқ Европанинг иқтисодиёт бўйича комиссари Паоло Гентилони геосиёсий кескинликлар эврозона иқтисодиётига таъсир ўтказаётганини айтган эди.

Киритилди: 20:53 11.01.2025. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!