АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, Лос-Анжелес ўрмон ёнғинларидан шунчалик зарар кўрганки, уни уруш зонасига қиёслаш мумкин. Бу ҳақда у Оқ уйда ўз маъмуриятининг юқори мартабали ходимлари билан фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш чоралари муҳокама қилинган учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади “ТАСС” .
"Бу менга бомбардимондан кейин ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган жойни эслатди", деди ҳозирги Америка раҳбари.