Маҳаллий ОАВга кўра, ҳодиса Непалнинг Фериче қишлоғидаги вертолёт майдончасида юз берган. Қўнишга уринаётган икки вертолётнинг парраклари бир-бирига тегиб, тўқнашув содир бўлган.
Оқибатда бир нафар хорижлик сайёҳ ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи ва учувчи жароҳат олган.
Ҳозирда қутқарув вертолёти ҳодиса жойига юборилган. Тўқнашув сабаблари ўрганилмоқда.
"Ҳозирча бортда ёки воқеа жойи яқинида уюшган россиялик сайёҳлар борлиги ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ," - деди иттифоқ.
Ҳозир мутахассислар хорижий саёҳатларни ташкил этувчи компаниялар ва суғурта ташкилотларидан маълумот тўпламоқда. Олинган маълумотлар Россиядан уюштирилган саёҳатлар иштирокчилари ҳалокат зонасига тушиб қолган бўлиши мумкинлигини аниқлаш имконини беради. РСТ вазиятнинг ривожланишини кузатишда давом этаётганини таъкидлади.