Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

"Эверест"га чиққан биринчи ўзбекистонлик ким?

"Эверест"га чиққан биринчи ўзбекистонлик ким?

Ўзнетда бугуннинг энг яхши хабари, шубҳасиз, Эверестни забт этган ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенконинг «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирлангани ва президент совғаси — "Trailblazer"га эга бўлгани бўлди. Юртдошимизни табриклайман!

Аксарият хабар сайтлари Сергей Денисенко Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик алпинист дея эълон қилишди (масалан, бугунги ЎзАдаги сарлавҳа: "Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик альпинист"). Денисенко эса Непал томонидан биринчи марта Эверест чўққисига чиққан спортчи сифатида тарихда қолди. Лекин у Эверестни забт этган биринчи ўзбекистонлик эмас.

Биринчи марта Эверест чўққисига чиққан ва Ўзбекистон байроғини дунё томига тикканлар бошқалардир.

Ўзбекистонликлар илк марта 1998 йили Ўзбекистон альпинизм терма жамоаси билан Тибет тарафдан Илёс Тухватуллин бошчилигида Эверестни забт этишган. Ўша пайтда Ислом Каримов спортчиларни табриклаган, орден ва медаллар билан тақдирлаган.

1998 йилнинг 22 майида Ҳимолайдаги радио станциядан Президент номига алпинистлардан радиограмма келади:
«Ўзбекистон алпинистлари дунёнинг энг юқори чўққиси — Эверест (8848 м.)ни забт этишди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қадашди. Бу ғалабани биз жонажон ватанимиз Мустақиллигининг етти йиллигига бағишлаймиз...»

1998 йили Эверестга кўтарилган 9 нафар ўзбекистонлик алпинист чўққини забт этган. 2 нафар экспедиция аъзоси Олег Григорьев ва Андрей Фёдоров 8460 метрга етганда чўққини эгаллашдан вақтинчалик воз кечади. Алпинистларимиз чўққига етишларига озгина қолганда АҚШ фуқароси бўлган алпинист аёл кислороди тугаб, ҳушсиз ҳолда ётганини кўришади. О. Григорьев ва А. Фёдоров унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун чўққига кўтарилишни тўхтатишади ва АҚШ фуқаросини 8 минг 200 метр баландликдаги қароргоҳга олиб тушишади.

Экспедиция аъзоси Светлана Баскакова эса Марказий Осиё хотин-қизлари ўртасида биринчи бўлиб Эверестга кўтарилган алпинист сифатида тарихда қолди.

Илёс Тухватуллин 2004 йили ҳам Тибет тарафдан Эверестга кўтарилган (шу сабаб "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган)."

Киритилди: 00:30 11.06.2021. Ўқилди: 2716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!