Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эстонияда вертолёт Болтиқ денгизига қулади

Эстонияда вертолёт Болтиқ денгизига қулади

Эстонияда Болтиқ денгизида вертолёт ҳалокатга учради, вертолёт бортидаги барча одамлар тирик, улар билан алоқа ўрнатилди. Бу ҳақда ERR телерадиокомпанияси маҳаллий полиция ва чегара қўриқлаш бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

"6 июль, якшанба куни Вилсанди ва Сааремаа ороллари оралиғида Болтиқ денгизида вертолёт ҳалокатга учради. Фавқулодда вазият ҳақида маълумот Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказига соат 11:15 да келиб тушган. Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, бортдаги барча одамлар тирик, улар билан алоқа ўрнатилган", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, вертолёт бортидаги одамларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмаган. Қутқарув операцияси давом этмоқда.

Киритилди: 17:51 06.07.2025. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!