Эстония Мудофаа вазири Мартин Херем Рийгикогудаги (парламент) ахборот соатида депутат Арво Аллернинг саволига жавоб берар экан, чегара олди ҳудудларини мустаҳкамлаш режаларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ида-Вирумаа чегара уездида 100 та бункерни давлат ерларида, 50 тага яқинини эса муниципал ёки хусусий ерларда қуриш кўзда тутилган. Бунинг учун мулк эгалари билан тегишли келишувлар тузилади.
Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, ёшлар учун миллий мудофаа тадбирларини, жумладан, дронларни бошқаришга ўргатиш дастурларини молиялаштиришни ошириш режалаштирилаётганини айтди.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши ва Европадаги хавфсизлик ҳодисалари фонида Эрон ва Болтиқбўйи мамлакатлари Россия ва Беларусь билан чегараларда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Бундан ташқари, ЕИнинг етти мамлакати — Эстония, Латвия, Литва, Финляндия, Польша, Руминия ва Болгария — Европа Комиссияси ҳамда Украина билан биргаликда ҳимоя мақсадидаги «дронлар девори»ни яратиш масаласини муҳокама қилмоқда.