Эстония Россияни ҳаво макони бузилишида айблаб, ушбу масалани муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишини чақирди
Мазкур йиғилиш Таллиннинг талаби билан чақирилганини BNS агентлиги Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цаҳкнага таяниб хабар берди.
Эстония 19 сентябрда Россиянинг учта МиГ-31 қирувчи самолёти ўзининг ҳаво ҳудудини бузганини маълум қилди. Россия эса буни инкор қилмоқда.
Ушбу ҳодиса муносабати билан Эстония NATO'га аъзо давлатлар билан Шимолий Атлантика шартномасининг 4-моддасига биноан маслаҳатлашувлар ўтказишни ҳам талаб қилди.
Reuters хабарига кўра, Шимолий Атлантика Кенгаши мазкур масалани муҳокама қилиш учун сешанба куни йиғилиш ўтказади.