Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эски ТошМИ ва собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

Эски ТошМИ ва собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

Тошкентда иккита йўл ўтказгич ва мураккаб чорраҳа жойлашган эски Тошкент тиббиёт институти олдида ҳаракатни қайта ташкил этиш лойиҳаси бошланди. Лойиҳа собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳани ҳам ўз ичига олади.

Gazeta.uz ёзишича, пойтахт ҳокимлиги буюртмаси асосида олиб борилаётган ишларнинг пудратчиси Хитойнинг China State Construction компаниясидир.

Лойиҳа эскизлари ва схемага асосан, Кичик ҳалқа йўлидан эски ТошМИ (шаҳар маркази) томонга ўтиш йўл ўтказгичдан олдин эмас, балки ундан олдинроқ бошланиши кўзда тутилган.

Айнан шу ерда Махтумқули кўчасидан ўнгга бурилиш орқали Кичик ҳалқа йўлига (светофор ва ўнгга ҳамда чапга бурилиш имконияти билан) кириш ташкил этилади. Махтумқулидан Кичик ҳалқа йўлига чапга бурилиш ёпилади.

Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига йўналтирилган олтита йўлакдан ва КҲАЙдан тушиб келаётган автомобиллар тўртта йўлакка киришга мажбур бўлиб, авария ҳолатларини келтириб чиқарадиган чорраҳада транспорт оқимлари бетон тўсиқлар билан ажратилади. Орқага бурилиш Фарғона йўли кўчасидаги каби ўнг йўлаклардан ташкил этилади.

Схемаларга кўра, Махтумқули бўйлаб марказга — Экопарк олдига қараб ҳаракатланишда ҳам айланма йўл пайдо бўлади.

Махтумқулидан Central Park йўналишида Абдулла Қодирий кўчасига чиқиш учун ортиқча юзлаб метр юрмаслик имконияти пайдо бўлади. Светофорлар туфайли ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилиш мумкин бўлади.

Баъзи ўзгаришлар йўл узелига олиб келадиган йўл ва кўчаларда ҳам бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати яқин кунларда лойиҳа тафсилотларини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!