Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эски иттифоқчилар қарама-қаршилиги: БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги совуқчилик чуқурлашмоқда

Эски иттифоқчилар қарама-қаршилиги: БАА ва Саудия Арабистони ўртасидаги совуқчилик чуқурлашмоқда

Бирлашган Араб Амирликларининг 1 май куни ОПЕК таркибидан чиқиши Арабистон ярим оролидаги кескинликни янада кучайтириши мумкин. Бунга Саудия Арабистони билан юзага келган иқтисодий келишмовчиликлар бевосита сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Junge Welt газетаси ёзмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Абу-Даби келажакда анча кўп миқдорда нефть сотишни истайди ва ОПЕКнинг қазиб олиш квоталарини ўзи учун ҳаддан ташқари чекловчи деб ҳисоблайди. Маълумки, ушбу квоталар асосан Ар-Риёд томонидан белгиланади.

Мақолада, шунингдек, бундан ўн йил олдин жуда яқин шерик ҳисобланган икки давлат ўртасидаги низо бир неча йилдан бери ташқи сиёсат даражасида ҳам кескинлашиб бораётгани қайд этилган.

«Эрон билан урушнинг илк кунларида биргаликдаги мудофаа... мавжуд зиддиятларни яшириб келган эди. Бироқ якунда вазият яна кескинлашди. Кўринишича, Абу-Дабида Исроил ва АҚШ билан яқинроқ шериклик тарафдорлари бўлган „лочинлар“ ғалаба қозонмоқда, Ар-Риёдда эса Эрон билан мувозанат излаш тамойили устун келмоқда. Анчадан бери беқарор бўлиб турган минтақада навбатдаги низо куртак ёзмоқда», — дейилади нашр мақоласида.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!