Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эшак гўшти ҳақидаги хабарлар ортидан президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили баёнот билан чиқди

Эшак гўшти ҳақидаги хабарлар ортидан президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили баёнот билан чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди.

Депутат Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азизбек Урунов ушбу хабарлар фонида янграган “бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкинлиги” хусусидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

“Жаҳон савдо ташкилотининг бу масалага нима алоқаси бор?”, дея савол қўйган Азизбек Урунов.

“Яқинда яна бир масалага дуч келиб қолдим, гўёки ташқи қарзни тезроқ қайтариш ЖСТ талаби эмиш?! Яна бир блогер 47 та давлат билан музокара қилиш керак деб ёзибди. Биз билмаган ва сизга аён бўлган масалалар борми?”, деб қўшимча қилган у.

Киритилди: 22:40 17.09.2024. Ўқилди: 4249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!