Абитуриентлар 8 август соат 23:59 гача танлаган фанлар мажмуасига мос таълим йўналишини танлаши ёки аввалги танловини ўзгартириши мумкин.
Бу муддатгача йўналиш танламаганлар танловда иштирок этмайди ва тўплаган балли қанча бўлишидан қатъи назар, ўқишга кира олмайди.
Шунингдек, мутахассислар техник носозликларга дуч келмаслик учун йўналишни сўнгги дақиқаларда эмас, олдинроқ танлаш ёки ўзгартиришни тавсия қилмоқда.