Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эртадан 1-синфга қабул жараёнлари бошланади

Эртадан 1-синфга қабул жараёнлари бошланади

Қабул жараёнлари икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич — 20 июндан 31 июлгача аризалар болаларнинг бириктирилган микроҳудуди доирасида қабул қилинади.

Иккинчи босқич — микроҳудуддан ташқаридаги қабул мактабларнинг бўш ўринлари ва имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Ота-оналар «my.maktab.uz» платформаси орқали яшаш манзилини киритиб, фарзанди қайси мактабга бириктирилганини аниқлаши мумкин. Ариза топшириш жараёнида яшаш манзили ҳақидаги маълумотлар кадастр ва Ички ишлар вазирлиги базаларидан автоматик равишда олинади, бу эса тегишли микроҳудуддаги мактабга аризани хатосиз юбориш имконини беради.

Киритилди: 13:35 19.06.2026. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар