Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин ва бундай ҳолатда унинг ўрнини Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) бошқа бир жамоаси эгаллаши эҳтимоли бор. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эроннинг ўрнини босиш учун энг асосий номзод сифатида Ироқ терма жамоаси кўрилмоқда. 31 март куни Ироқ жамоаси қитъалараро плей-офф финалида Боливия – Суринам жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Агар Ироқ ушбу баҳсда имкониятни бой берса, айнан у Эрон ўрнига жаҳон биринчилигига йўлланмани қўлга киритиши мумкин.

Агар Ироқ терма жамоаси ғалаба қозониб, плей-офф орқали тўғридан-тўғри турнирга йўлланма олса, навбатдаги даъвогар Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси бўлади. БАА аввалроқ Осиё саралаши финалида Ироққа мағлуб бўлган эди ва ОФК терма жамоалари орасида навбатда турибди.

Киритилди: Бугун 13:48. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!