Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Эроннинг нефт инфратузилмаси портлатилишига тахминан 3 кун қолди"

"Эроннинг нефт инфратузилмаси портлатилишига тахминан 3 кун қолди"

АҚШ президенти Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Эрон билан музокараларда барча устунлик Қўшма Штатлар томонда;

◾️ АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказиш учун Покистонга бошқа делегация юбормайди. Агар Теҳрон Вашингтон билан муҳокамаларни давом эттиришни истаса, уларнинг вакиллари АҚШга учиб келишлари ёки бизга қўнғироқ қилишлари мумкин;

◾️ Эрон масаласида биз мулоқот қилаётган баъзи одамлар билан оқилона гаплашиш мумкин, бошқалари билан эса йўқ;

◾️ Эҳтимол, Хитой Эронга ёрдам бераётгандир, лекин бунинг миқдори унчалик кўп деб ўйламайман. Улар анча кўпроқ ёрдам беришлари мумкин эди. Менинг унчалик ҳафсалам пир бўлгани йўқ. Биз ҳам одамларга ёрдам берамиз. Биз Украинага ёрдам бердик. Биз буни катта кўламда қилмаслигимиз керак эди;

◾️ Ҳаммаси жуда оддий: Эронда ядро қуроли бўлиши мумкин эмас. Акс ҳолда уларнинг вакиллари билан учрашишимиздан маъно йўқ;

◾️ Биз эронликлардан “ядро чанги”ни олиб қўямиз ва бу бизнинг музокараларимизнинг бир қисми ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!