Бу ҳақда Z-каналлари хабар берди, Россия ТИВ ёки Мудофаа вазирлигидан ҳозирча расмий тасдиқ йўқ.
Каналларнинг маълумотларига кўра, вертолёт зенит-ракета комплекси ёрдамида уриб туширилган ва бутун экипаж ҳалок бўлган.
"Африка корпуси" Мали ҳарбий ҳукуматига исёнчи туареглар ва радикал кучларга қарши курашда ёрдам беради. Бир кун аввал улар ҳарбийларнинг позицияларига қатор йирик ва мувофиқлаштирилган ҳужумларни амалга оширган эди.