АҚШнинг Индиана штати, Блумингтон шаҳридаги университет яқинида содир бўлган отишма натижасида камида тўққиз киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда. Телеканал маълумотларига кўра, отишма талабалар ўртасидаги велопойгадан кейин ўтказилган тадбир вақтида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодисага келиб чиққан низо сабаб бўлган.
Полиция ҳозирча отишмани содир этишда гумонланувчилар қўлга олингани ҳақида маълумот бермади.