Нашрнинг ёзишича, бу 2012 йилдан бери содир бўлган энг йирик ҳужумлардан биридир. Мамлакатнинг бир нечта минтақаларига, жумладан, пойтахт Бамако, асосий ҳарбий база жойлашган Кати шаҳри, мамлакат марказидаги аэропорт, шунингдек, шимолдаги Гао ва Кидал шаҳарларига бир вақтнинг ўзида ҳужум уюштирилган.
Ҳужумчилар мотоцикл ва юк машиналарида ҳаракатланиб, айрим жойларда деярли қаршиликка учрамаган. Мали мудофаа вазири Садио Камара пойтахт Бамако яқинидаги Кати шаҳрида жойлашган уйига қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Тахминларга кўра, унинг қароргоҳини худкуш-террорчи миналаштирилган автомобилда портлатиб юборган.