Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг жадал иши Ислом Республикасининг камида етти вилоятида эшитилмоқда.
Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Шарқий Озарбайжон, Ғарбий Озарбайжон, Кирмоншоҳ, Лористон, Теҳрон, Ҳормозгон ва Хузистон вилоятларида Исроил зарбаларини қайтариш ишлари олиб борилмоқда.