Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эроннинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмагунча АҚШ билан келишув амалга ошмайди

 Эроннинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланмагунча АҚШ билан келишув амалга ошмайди

Бу ҳақда Эроннинг АҚШ билан билан музокаралардаги бош вакили, парламент спикери Муҳаммад Боқир Ғолибоф Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Биз Эрон халқининг ҳуқуқлари таъминланганига ишонч ҳосил қилмагунимизча, бирор бир келишувни маъқулламаймиз. Урушнинг янги босқичида душман ўзининг ҳарбий мағлубиятини қоплаш ва бизни таслим бўлишга мажбур қилиш учун иқтисодий босим ҳамда ахборот кампаниялари ёрдамида низо уруғларини сочишга ва мамлакат жипслигини бузишга уринмоқда. Бу беҳуда хомхаёл!" — деб ёзди Ғолибоф.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон бўйича эҳтимолий келишув шартларини қатъийлаштиришга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 08:21. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!