Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эроннинг Boeing 737 самолёти техник носозлик туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Эроннинг Boeing 737 самолёти техник носозлик туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Sepahan Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти қўниш мосламаси ва двигателдаги носозликлар туфайли Машҳадга фавқулодда қўнди.

Эрон давлат телерадиокомпания хабар беришича, Машҳаддан Керманшоҳга учаётган самолёт орқага қайтишга мажбур бўлган.

Ҳодиса туфайли Машҳад аэропортидаги учиш-қўниш йўлакларидан бири ёпилган.

Al Arabiya телеканали эълон қилган видеода турбулентлик парвоз пайтида салондаги юк ташувчи токчаларнинг қулашига, чамадонлар ва шахсий буюмларнинг йўловчилар устига тушишига сабаб бўлгани кўрсатилган. Канал маълумотларига кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!