Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эронни тиклаш учун $300 млрдлик жамғарма ташкил этилиши мумкин

Эронни тиклаш учун $300 млрдлик жамғарма ташкил этилиши мумкин

Жамғармани давлат маблағлари ҳисобидан эмас, балки хусусий инвесторлар орқали молиялаштириш режалаштирилмоқда.

Европа ва Осиёдаги қатор компаниялар, жумладан, Корея, Япония ва АҚШ инвесторлари ушбу ташаббусга қизиқиш билдирган.

Теҳрон келажакдаги тинчлик келишувлари шартларини бажарганидан сўнг, жамғарма маблағларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Венснинг айтишича, агар Эрон Вашингтон билан эҳтимолий келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажарса, 300 миллиард долларлик тикланиш жамғармасига эга бўлиши мумкин.

CBS телеканалига берган интервьюсида бошловчи Венсдан Эрон томонининг тикланиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш имконияти ҳақидаги баёнотларига изоҳ беришни сўради. Витсе-президент саволга жавоб берар экан, бундай сценарий ҳақиқатан ҳам кўриб чиқилаётганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!