Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрондаги қум бўрони туфайли 802 киши касалхонага ётқизилди

Эрондаги қум бўрони туфайли 802 киши касалхонага ётқизилди

Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятида сўнгги 24 соат ичида қум бўрони туфайли 802 киши касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда Аҳваз Жундишапур тиббиёт фанлари университети ректори ўринбосари доктор Мейсем Моази маълум қилди.

М.Моази юрак ва нафас олиш йўллари билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаат қилганликларини таъкидлади.

"Ушбу шахсларнинг 92 нафари касалхонага ётқизилган, қолганлари даволанганидан кейин чиқарилган.

М.Моази маҳаллий аҳолини огоҳлантириб, уларни, айниқса, болалар, ҳомиладор аёллар, қариялар ва нафас олиш тизими касалликларига чалинганларни имкон қадар уйда қолишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Хузистон метеорология хизмати пайшанба ва жума кунлари қум бўрони муносабати билан "қизил огоҳлантириш" эълон қилган, бу эса об-ҳавонинг одамлар саломатлиги учун хавфли эканлигидан далолат беради.

Киритилди: 16:58 04.05.2025. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!