Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрондаги портлашда 9 киши ҳалок бўлди

Эрондаги портлашда 9 киши ҳалок бўлди

Эроннинг Исфаҳон вилоятидаги заводда юз берган портлашда тўққиз киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Исфахон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Мансур Шишафоруш ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин Бархур шаҳридаги Давлатобод саноат паркида жойлашган электроника ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган. Воқеа жойига тезда ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳлари жўнатилди.

"Афсуски, ушбу ҳодиса натижасида саноат корхонасининг тўққиз нафар ишчиси газдан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди ва қутқарув ишлари самарасиз бўлди", — деди Шишафоруш.

1700 гектар майдонни эгаллаган Давлатобод саноат парки Исфахон шимолида жойлашган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик саноат паркларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!