Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эронда «миллий интернет» фаоллаштирилди: мамлакат аҳолиси ташқи интернетдан маҳрум қилинди

Эронда «миллий интернет» фаоллаштирилди: мамлакат аҳолиси ташқи интернетдан маҳрум қилинди

Бу ҳақда журналист ва сиёсий таҳлилчи Никита Смагин Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар бермоқда. Унга кўра, «миллий интернет» дастлаб 2019 йилда норозилик намойишларини босиш вақтида ёқилган эди.

«Сиз мамлакатдан ташқарига ҳеч нарса юборолмайсиз ва “чет элдан” ҳеч нарса қабул қила олмайсиз (почта, ижтимоий тармоқлар, ОАВ, мессенжерлар — барчаси блокланган). Аммо мамлакат ичида банклар ишламоқда, илова орқали такси чақириш, самолётга чипта сотиб олиш мумкин — ва, албатта, давлат ОАВ сайтларига кириш мавжуд», — дейди Смягин.

Эрондан ташқи ахборот оқими анча камаяди. Бу блокировкадан айланиб ўтиш осон эмас — VPN ёрдам бермайди. Фақат хорижий SIM-карта ёки Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош интернетига уланиш керак.

Интернет эркинлигини кузатувчи халқаро NetBlocks ташкилоти маълумотларига кўра, Эрон бутун мамлакат бўйлаб 18 соатдан ортиқ давом этган «деярли тўлиқ интернет узилиши» ҳолатида. Мамлакатдаги интернет трафиги одатдагидан тахминан 3-4 фоизга камайган.

Киритилди: 15:32 19.06.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!