Эрон жануби-шарқида жойлашган Кермон вилоятининг Кермон-Равар трассасида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Автобусда бор-йўғи 43 нафар йўловчи бўлган. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва йўл полицияси ишламоқда, улар жабрланганларга ёрдам кўрсатишдан ташқари, ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Беш нафарининг аҳволи оғир бўлган барча жароҳатланганлар Кермандаги Шаҳид Баҳонар касалхонасига етказилган.