Нетаньяху идораси Озарбайжонда Исроил ва Туркия ўртасидаги музокаралар фактини тасдиқлади.
Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Исроил Озарбайжон томонига учрашувни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдиради.
"Бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг топшириғига кўра, кеча Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Цаха Ханегба бошчилигидаги ҳарбий-сиёсий делегация, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва хавфсизлик кучлари вакилларининг туркиялик ҳамкасблари билан учрашуви бўлиб ўтди", — дейилади идора хабарида.