Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эронда АҚШ-Исроил операцияси натижасида ҳалок бўлганлар сони 1168 кишига етди

Эронда АҚШ-Исроил операцияси натижасида ҳалок бўлганлар сони 1168 кишига етди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 1168 кишига етди.

Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари фаоллари ахборот агентлиги хабарида айтилган.

Маълумотларга кўра, 28 февралдан бери ҳужумларда 1168 киши, жумладан, 194 нафар вояга етмаганлар ҳалок бўлган.

28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлади. Эрон бунга жавобан Исроилга ракеталар отди. Бундан ташқари, Эрон кучлари АҚШ базаларини жойлаштирган бир қатор Яқин Шарқ мамлакатларига ҳужум қилди. Яқин Шарқдаги вазият туфайли минтақадаги бир нечта давлатлар ўз ҳаво майдонларини вақтинча ёпиб қўйишди. 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида Эроннинг Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменей ўз қароргоҳида ўлдирилди.

Киритилди: 12:30 06.03.2026. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!