Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ўз жамоасига Эронни узоқ муддатли денгиз блокадасига олишни буюрди — WSJ

Трамп ўз жамоасига Эронни узоқ муддатли денгиз блокадасига олишни буюрди — WSJ

​The Wall Street Journal манбаларига кўра, Доналд Трамп Эрон портларини тўсиб қўйиш орқали мамлакат иқтисодиёти ва нефт экспортига босимни давом эттиришга қарор қилган.

​АҚШ президенти ҳарбий зарбаларни қайта бошлаш ёки можародан чиқишни хавфли деб ҳисоблаб, блокада қилиш қарорида тўхтаган.

Нашрнинг ёзишича, бу жараённинг чўзилиши энергия нархлари ошишига ва Трампнинг рейтинги пасайишига сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай, президент Эронни "инқироз" ҳолатига олиб келиш учун муддатсиз блокадани маъқул кўрмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Трамп урушда ғалаба қозонилганини эълон қилган тақдирда Теҳроннинг эҳтимолий муносабатини ўрганмоқда. Бундан кўзланган мақсад Қўшма Штатларнинг можародан чиқиш оқибатларини таҳлил қилишдир, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 13:54. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!