Ислом Республикаси Ҳормуз бўғозидаги сувости кабеллари орқали ўтадиган глобал интернет ва алоқа тизимларига таҳдид қилмоқда. CNN хабар беришича, Теҳрон Google, Microsoft ва Amazon каби йирик технологик компанияларга кабеллардан фойдаланиш учун тўлов киритиш ёки янги қоидаларга бўйсуниш талаби қўйган.
Хабарларга кўра, агар шартлар бажарилмаса, Эрон томонидан Ҳормуз орқали ўтадиган стратегик кабеллар узиб қўйилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу эса Европа, Осиё ва Форс кўрфази ўртасидаги рақамли алоқаларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мутахассислар таъкидлашича, Ҳормуз географик жиҳатдан глобал интернет трафиги учун энг муҳим нуқталардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда минтақадаги давлатлар учун сунъий йўлдош алоқа тўлиқ муқобил бўла олмайди.
Экспертлар фикрича, сувости кабелларига зарар етса, интернет трафиги катта қисми бошқа йўналишларга ўтказилади, аммо бу ортиқча юкланиш ва иқтисодий йўқотишларни келтириб чиқаради.
Айрим таҳлилчилар Эроннинг бундай баёнотларини босим ўтказиш воситаси сифатида баҳоламоқда, чунки бундай инфратузилмани реал зарарлаш техник жиҳатдан мураккаб ва юқори хавфли ҳисобланади.