Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) юқори лавозимли қўмондони Али Фадавий Эрон сув остидан учирилиши мумкин бўлган ракеталарга эга эканлигини айтди.
Бу ҳақда CNN Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.
"Бизда сув остидан учирилиши мумкин бўлган ракеталар бор ва уларнинг тезлиги секундига 100 метрни ташкил қилади. Биз улардан яқин кунларда фойдаланишимиз мумкин", деди у.
Фадавий шунингдек, бундай қуроллар учун технологияга фақат Эрон ва Россия эга эканлигини таъкидлади.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Теҳрон каби Эроннинг йирик шаҳарларига зарба берилди. Оқ уй ҳужумни Теҳрондан келаётган ракета ва ядровий таҳдидларни келтириб ўтиб оқлади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилдаги нишонларга ҳужум қилиб, кенг кўламли қасос операциясини эълон қилди. Баҳрайн, Иордания, Қатар, Қувайт, БАА ва Саудия Арабистонидаги АҚШ нишонларига ҳам зарба берилди. Эронга қилинган зарбалар натижасида Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Хоменей ва Ислом Республикаси раҳбариятидаги бошқа бир қанча муҳим шахслар ҳалок бўлди.