Бош прокуратура матбуот котиби маълумотига кўра, воқеа 29 апрель куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида юз берган. 29 ёшли аёл рашк туфайли эрининг қонуний никоҳдаги хотинига ҳужум қилиб, уни пичоқлаган. Ҳодиса вақтида аёлнинг 3 ва 5 ёшли қизлари ҳам тан жароҳати олган.
Оқибатда она ва 5 ёшли қизалоқ вафот этган, 3 ёшли бола эса оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Гумонланувчи аёл қўлга олинган, тергов прокуратура томонидан олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.