Ташкилот президенти Жанни Инфантино Исроил ва Фаластин футбол федерациялари вакилларини биргаликда суратга тушиш ва қўл сиқиш учун саҳнага таклиф қилиб, тинчликпарвар ролини ўйнашга қарор қилди. Бироқ уриниш муваффақиятсизликка учради.
Жибрил Ражуб Канадада ўтказилган ФИФА 76-конгресси давомида Басим Шейх Сулеймон билан қўл бериб кўришишдан ва ёнма-ён туришдан бош тортган.
Воқеа вақтида ФИФА президенти Жанни Инфантино уларни мулоқотга ва қўл бериб кўришишга ундаган, бироқ Фаластин томони бунга рози бўлмаган.
Маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги кескинлик ФИФА қарорлари ва ҳудудий футбол масалалари билан боғлиқ давом этаётган низолар фонида юз берган.