Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Telegram ва Instagram орқали фирибгарлик билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Божхона қўмитаси маълум қилишича, 18 ёшли фуқаро “Мусодара товарлар” номли Telegram канали ва ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали мусодара қилинган товарларни арзон нархда сотиш ҳақида сохта эълонлар бериб келган.

У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.

Тезкор тадбир давомида у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:52. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!