Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Фарғонада педагог аёл аёвсиз калтакланди

Фарғонада педагог аёл аёвсиз калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида педагог аёл аёвсиз калтаклангани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 апрель куни Бешариқ тумани Тиббиёт техникуми ўқитувчилари Г.Х. ҳамда Т.Т. ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида Т.Т. Г.Х.нинг бош ва кўкрак соҳаларига қўли билан уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан тегишли тартибда қайд этилган. Фуқаро Г.Х. нинг олган тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!