Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Ҳусайн Саламий ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Али-Ризо Тангзирий “махфий стратегик база”га ташриф буюрган.
"АҚШ ядровий дастурни хавф остига қўйишга уринса, биз ҳар қандай миқёсдаги урушга тайёр бўлишимизни билади," - дея таҳдид қилган Саламий ўз нутқида.