Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ядровий иншоотларга берилган зарбалар оқибатларини баҳолашда давом этмоқда

Эрон ядровий иншоотларга берилган зарбалар оқибатларини баҳолашда давом этмоқда

Эрон расмийлари Исроил ва АҚШнинг ядровий иншоотларга зарбалари оқибатларини баҳолашда давом этмоқда.

Бу ҳақда Нью-Йоркдаги БМТ тадбирларида иштирок этаётган Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғарибободий маълум қилди.

"Ҳа, бизнинг Атом энергияси ташкилоти ҳозирда ядровий иншоотларга етказилган зарарни баҳоламоқда ва биз бу масала бўйича ҳисобот кутмоқдамиз. Бу жуда хавфли иш. У ерда нима бўлганини билмаймиз, чунки радиациявий ифлосланиш хавфи бор. Лекин, айтмоқчи, улар устида ишламоқда. Ва яқин келажакда Атом энергияси ташкилоти ушбу масала бўйича ҳисобот тақдим этади”, - дея таъкидлади Ғарибободий.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Орадан бир кун ўтмасдан Ислом Республикаси жавоб ҳужумини амалга оширди. Қўшма Штатлар можаро кучайганидан тўққиз кун ўтиб Эроннинг Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги ядровий иншоотларига зарба бериб, унга киришди. 23 июнь оқшомида Эрон Американинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳаво базаси – Қатардаги Ал-Удейд авиабазасига ҳужум қилди. Шундан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини маълум қилди. Ўт очишни тўхтатиш келишуви 24 июндан кучга кирди.

Киритилди: 09:10 24.07.2025. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!