Теҳрон Эрон халқининг ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилмоқда.
Бу ҳақда Ислом республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи маълум қилди.
"Эрон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома иштирокчиси бўлган давлат сифатида ўз мажбуриятларига содиқ, аммо шу билан бирга Эрон халқининг ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилади, бу эса, табиийки, бойитиш жараёнини талаб қилади," - дея вазирнинг сўзларини келтиради "Ал-Манар" телеканали.