Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун доимий тўлов тизимини жорий этмоқчи

Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун доимий тўлов тизимини жорий этмоқчи

Бу ҳақда Эроннинг Франциядаги элчиси Муҳаммад Амин-Нежад Bloomberg агентлигига маълум қилди.

"Эрон ва Ўмон Ҳўрмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш ҳамда кемалар қатновини энг самарали усулда ташкил этиш учун барча ресурсларини ишга солиши керак. Бу муайян харажатларни талаб қилади ва ундан фойда кўришни истайдиганлар, табиийки, ўз ҳиссаларини қўшишлари керак", — дея элчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.

Эрон жорий йилнинг март ойидан бошлаб кемаларнинг Ҳўрмуз бўғози орқали хавфсиз ўтиши учун ҳақ олишни бошлади. Бунинг учун махсус муассаса ташкил этилган бўлиб, у юк ташувчи компанияларга тўлов бўйича сўровларни юборади.

Bloomberg'нинг аниқлик киритишича, баъзида бўғоздан ўтиш учун тўлов 2 миллион долларгача етиши мумкин. 23 апрел куни Эрон расмийлари ушбу тизим орқали илк маблағлар келиб тушгани ҳақида ҳисобот берган эди.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!