Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатлашди ва минтақадаги кескин вазиятни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
Томонлар минтақада юз бераётган воқеалар ва АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши давом этаётган ҳарбий операциясининг оқибатлари ҳақида фикр алмашдилар.
Арағчи Ҳормуз бўғозидаги ҳозирги вазият АҚШ ва Исроилнинг зарбалари туфайли юзага келганини таъкидлади.
"Бошқа мамлакатларга тегишли кемаларнинг Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланиши ваколатли Эрон расмийлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилади", деди ташқи ишлар вазири.
Ўз навбатида, Сергей Лавров АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларини қоралаб, БМТ Низомининг асосий тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у Россиянинг минтақадаги кескинликни камайтириш ва хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш учун маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.