Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Туркия билан муносабатларни бузишга уринишда АҚШ ва Исроилни айблади

Эрон Туркия билан муносабатларни бузишга уринишда АҚШ ва Исроилни айблади

Теҳрон Туркия ҳудудига баллистик ракета учирилгани ҳақидаги айбловларни рад этди ҳамда АҚШ ва Исроилни икки давлатни бир-бири билан уриштириб қўйишга уринишда айблади, деб хабар бермоқда РБК.

Эрон «Хатам ал-Анбия» марказий штаби расмий вакили таъкидлаганидек, Эрон қуролли кучлари «дўст ва қўшни» Туркия томон ракета учирмаган.

«АҚШ раҳбарлари ва сионистик режимнинг аввалги фитналарини инобатга олсак, бундай ҳаракат АҚШ ва сионистик режим томонидан икки давлат — Эрон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилганга ўхшайди ва бу текширувни талаб қилади», — дея Эрон давлат телевидениеси унинг баёнотидан иқтибос келтирмоқда.

Киритилди: 10:54 14.03.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!