Эрон давлат телевидениеси сиёсий директори ўринбосари Ҳасан Абединий жонли эфирда Эрон "бироз олдин" ушбу учта ядровий объектни эвакуация қилганини айтди. Бу Теҳроннинг Қўшма Штатларнинг ўз ядровий объектларини бомбардимон қилишига биринчи расмий муносабати бўлди. Абединий Эрон "жиддий зарар кўрмагани, чунки материаллар аллақачон олиб чиқиб кетилгани"ни таъкидлаган.
Tasnim ахборот агентлиги Қум вилоятидаги расмийга таяниб Фордо ядровий мажмуасининг бир қисми ҳужумга учрагани ҳақида хабар берди.
"Бир неча соат аввал Қумнинг ҳаво мудофааси ишга туширилиб, душман нишонлари аниқлангач, Фордо ядровий объектининг бир қисми душман авиазарбаларига учради", – дея баёнот берган Қум вилояти фавқулодда вазиятлар штаби вакили.
Исфахон вилояти губернатори ўринбосари Акбар Солиҳий эса Натанз ва Исфаҳонда" бир нечта портлаш овозлари эшитилгани, ядровий объектлар яқинида ҳужумлар бўлгани"ни тасдиқлаган.
Аввалроқ, АҚШ ҳарбийлари Фордодаги ядровий объектга бункерга қарши 6 та бомба ташлаган, шунингдек, Исфаҳон ва Натанздаги объектлар бўйлаб Tomahawk русумли 30 ракета ракета учиргани маълум бўлганди.