Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи келаси ҳафта Покистон ва Ҳиндистонга расмий ташриф билан боради.
Бу ҳақда Меҳр агентлиги Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Багаига таяниб хабар берди.
5 май, душанба куни Арағчи Покистонга ташриф буюради, у ерда мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари билан учрашув ўтказади ва улар билан икки томонлама муносабатлар, шунингдек, минтақадаги вазиятни муҳокама қилади. Шундан сўнг у Ҳиндистонга йўл олиши керак, дея қайд этади агентлик.
25 апрель куни Эрон ташқи ишлар вазири Ислом республикаси Ҳиндистон ва Покистонга юзага келган вазиятда ўзаро тушунишни топишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.