Эрон мухолифатдаги "Можаҳедин-е Халк" (Эрон халқ мужоҳидлари ташкилоти) ташкилоти билан алоқада айбланган яна икки аъзони қатл қилди.
Бу ҳақда SNN телеканали хабар берди.
Улар портловчи мосламалар ишлаб чиқаришда ва ҳукумат биноларига граната ҳужумларини амалга оширишда айбдор деб топилди.
"Эрон Олий суди ҳукмни ўз кучида қолдирди. Маҳкумлар 31 март куни эрталаб осилди", деб хабар берди телеканал.
Шуни таъкидлаш керакки, кеча Эрон оммавий ахборот воситалари "Можаҳедин-е Халк"нинг икки аъзоси қатл этилгани ҳақида хабар беришди.