Европа Иттифоқининг Эронга қарши санкциялари ҳеч қачон инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлмаган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Эронга қарши Европа Иттифоқининг санкциялари ҳеч қачон инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлмаган; улар оддий эронликларнинг асосий ҳуқуқларини бузишга қаратилган", деди у ва бунга ҳеч ким ишонмаслигини қўшимча қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бундай позиция Европа Иттифоқига халқаро майдонда обрў келтирмайди.
"Бундай намойишкорона позиция сизга дунёда бир унра ҳам обрў қўшмайди. Аксинча, бу фақат Европа элитасининг иккиюзламачилик стандартларини намойиш этади ва иттифоқнинг таназзулини тезлаштиради", деди Бағайи.