Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчига нисбатан уюштирилиши режалаштирилган суиқасднинг олди олинди.
Бу ҳақда ТИВ раҳбари маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳусайн Ранжбаран маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа бир неча кун аввал Теҳронда содир бўлган.
"Агар ватаннинг номаълум аскарлари хавфсизлик чораларини кўрмаганида, эҳтимол, барбод бўлган Исроилнинг йирик фитнаси амалга оширилган бўларди", деб ёзади дипломат. Суиқасднинг ҳолатлари ошкор этилмаган.
Исроил билан можаро бошланганидан кейин Аббос Арағчи АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф билан бир неча марта бевосита телефон орқали мулоқот қилган. Бошқа нарсалар қаторида, у Исроил ҳужумларни тўхтатмагунча Теҳрон музокараларга қайтмаслигини айтди.