Эроннинг суюлтирилган газ ташувчи танкери АҚШнинг денгиз блокадасини ёриб ўтиб, Эрон ҳудудий сувларига киришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Fars» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Суюлтирилган газ ташиётган танкер АҚШнинг денгиз блокадаси чизиғини кесиб ўтди ва ҳеч кимга сезилмасдан Эрон сувларига кирди», — дейилади нашр эълон қилган мақолада.
Агентлик маълумотларига кўра, бундан икки ҳафта олдин Ҳиндистон қирғоқлари яқинида бўлган ушбу кема Форс кўрфазидаги Харк оролига келиб лангарини ташлаган.